
«Интер» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Чемпионлар лигаси финалидан кейинги даврни жамоа қандай ўтказгани ҳақида гапирди. Ўтган мавсум соврин учун баҳсда «нерадзуррилар» «ПСЖ»га 0:5 ҳисобида ютқазганди.
— Чемпионлар лигаси финалидан кейинги даврни қандай ўтказдингиз? — Биз босиб ўтган йўлни унутиб бўлмайди.
Мавсум ниҳоятда узун бўлди: клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳам ҳисобга олсак, 63 та ўйин ўтказдик. Кристиан Киву жамоани мураккаб паллада қабул қилиб олди, аммо у бизга ишонч ва энергия берди: «ПСЖ»га қарши ўйинни ортда қолдириб, олдинга қарашимизга ёрдам берди.
Футболда руҳий кўтарилишлар ва тушкунликларни бошдан кечириш одатий ҳол. Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубиятдан кейин кўнглимиз қолган эди, бироқ аста-секин шуни англадик: агар ўзимизга келмасак, келажакда кураша олмаймиз», — деди Мхитарян Cronache Di Spogliatoio нашрига берган интервьюсида.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.