
«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида «Манчестер Юнайтед»нинг имкониятларини баҳолади. Ўтган мавсумда Рубен Аморим жамоаси 15-ўринни эгаллади ва еврокубоклардан четда қолди.
«Мен уларнинг кучли тўртликда якунлашига ишонмайман, аммо улар еврокубокларга чиқиши керак. Ўтган мавсум муваффақиятсиз бўлгани учун талаблар анча пасайиб кетди.
Ёзда клуб трансферларга салмоқли маблағ сарфлади. Улар ҳозир жадвалда турган ўринда бўлиши ва еврокубоклар учун курашиши керак, аммо Чемпионлар лигасига йўлланма олиш жуда қийин вазифа», — дея Каррагернинг сўзларини келтиради United Stand.
Айни дақиқаларда «қизил иблислар» ўз майдонида «Ньюкасл»га қарши ўйин ўтказмоқда. LiveResult.ru портали матнли трансляция олиб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.