
Леверкузеннинг "Байер" клубида ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаётган Лукас Васкес ҳозирги жамоадошлари ундан Мадриднинг "Реал"и ҳақида тез-тез сўрашини айтди. Испаниялик футболчи узоқ йиллар "қаймоқранглилар" сафида тўп сурган, ўтган ёзда эса Германияга кўчиб ўтган.
"Байер" футболчилари ҳақиқатан ҳам мендан "Реал" ҳақида сўрайди. Ташқаридан ҳамма кўриб турибди: "Реал" — дунёдаги энг йирик клуб", — дея 34 ёшли футболчининг сўзларини Diario AS келтирди.
Лукас Васкес "фармацевтлар" сафида олти учрашув ўтказиб, битта голли узатма муаллифи бўлди. Аввал вингер позициясида ҳам ўйнаган қанот ҳимоячиси "қироллик" клуби сафида 400 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.