
"Манчестер Юнайтед"нинг чап қанот ҳимоячиси Патрик Доргу жамоа сафидаги илк голидан сўнг интервью берди. Даниялик футболчи АПЛнинг "Ньюкасл"га қарши ўйинида 24-дақиқада гол урди.
21 ёшли футболчининг бу голи учрашувдаги ягона гол бўлиб қолди — 1:0. "Яхши зарба бўлди.
Бундай ура олишимни билмасдим. Ўз стадионимизда илк голимни урганимдан жуда хурсандман.
Аморимнинг маслаҳатига қулоқ солдим — у мендан ўзимга ишончлироқ ҳаракат қилишни сўраганди. Ўйлайманки, бугун яхши ўйнадим.
Мен шунчаки тўпнинг учишини кузатдим ва зарба беришга қарор қилдим. Машғулотлар ёрдам берди — мен айнан шу устида ишлагандим", — деди Доргу Sky Sports’га берган интервьюсида.
"Манчестер Юнайтед" 18 турдан кейин 29 очко билан АПЛ жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.