
Мадриднинг «Реал» клуби чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендини қўйиб юборишга тайёр. 30 ёшли футболчи жорий мавсум давомида майдонга атиги бир марта тушди — уни жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар тинч қўймаяпти.
Журналист Марио Кортехананинг маълумотига кўра, «Реал» раҳбарияти француз футболчисини мамнуният билан қўйиб юборган бўларди, бироқ унинг кетишини таъминлаш осон бўлмайди: футболчи клубни тарк этишни истамайди, унинг шартномаси эса фақат 2028 йилда якунланади. Transfermarkt порталида Ферлан Мендининг тахминий қиймати 8 млн еврoни ташкил этади.
У 2019 йил ёзида «Лион»дан кўчиб ўтганидан бери «қаймоқранглилар» сафида жами 202 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 9 та ассист қайд этган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.