
«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаховичнинг амалдаги шартномаси ярим йилдан сўнг якунланади. «Қари синьора» раҳбарияти январ ойида сербиялик футболчи билан битимни узайтириш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмаяпти — музокаралар ёзга қолдирилган.
Sky Sport хабарига кўра, агар футболчи соғлом бўлиб, оптимал спорт формасида бўлганида, у Лучано Спаллетти қўл остида мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушган бўларди. Клуб футболчи маош бўйича талабларини сезиларли даражада пасайтирса, у билан шартномани узайтириши мумкин.
Акс ҳолда, Влахович июл ойида эркин агентга айланади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Душан Влахович жароҳатдан тикланмоқда.
25 ёшли футболчининг сафга қайтиши баҳорнинг бошига режалаштирилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.