
Аргентина ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно Мадриднинг «Реал» клубини тарк этиб, фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. 18 ёшли хавбекни амалдаги А Серия чемпиони — «Наполи» ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Defensa Central хабарига кўра, Италия топ-клуби раҳбарияти Мастантуонони сотиб олиш учун 50 миллион евро ажратишга тайёр. «Реал» эса янги футболчиси билан хайрлашишни режалаштирмаяпти ва мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам унга таянишни истайди.
Жорий мавсумда аргентиналик футболчи «Реал» сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Франконинг клуб билан шартномаси 2031 йил ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.