
Москванинг «Динамо» клуби собиқ ҳужумчиси ва Россия терма жамоасининг экс футболчиси Сергей Кирьяков Россия футбол иттифоқи (РФИ) раҳбари Александр Дюковнинг сўзларига муносабат билдирди. Дюков УЕФАни тарк этиб, бошқа қитъа ташкилотига ўтмаслик ҳақидаги қарор «ягона мумкин бўлган» ечим бўлганини таъкидлаган.
«Осиёда даража бутунлай бошқача — Европа жамоаларидагидек эмас. Қолиш тўғри қарор, яхшиси танаффус олиш. Агар у ерда ўйнаганимизда, Россия футболи даражаси шубҳасиз пасаярди», — дея Кирьяковнинг сўзларини «Советский спорт» келтиради. Россия терма жамоаси 2022 йилдан буён УЕФА ва ФИФА турнирларида қатнашишдан четлатилган.
Бир пайтлар РФИ Осиё футбол конфедерациясига ўтиш вариантини ҳам кўриб чиққан.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.