date

“Реал” Модрич кетгач ижодкор яримҳимоячи изламоқда

“Реал” Модрич кетгач ижодкор яримҳимоячи изламоқда

Мадриднинг “Реал” клуби Лука Модрич жамоани тарк этганидан кейин марказий чизиқни кучайтириш зарурлигини очиқ англамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Хорхе Пиконнинг маълумотига кўра, “қироллик клуби” ўтган мавсумдаёқ хорват футболчисининг ўрнини боса оладиган ижодкор яримҳимоячи топишга уриниб кўрган, бироқ кўриб чиқилган вариантларнинг ҳеч бири раҳбариятни тўлиқ қониқтирмаган.

Қиммат футболчилар клуб бюджетига сиғмаган, нисбатан арзонроқ ёш номзодлар эса талаб этилган даражага жавоб бермаган. Бу роль учун Арда Гюлер ва Жуд Беллингем ҳам синаб кўрилган: Гюлер ҳозирча бундай масъулиятни тўлиқ кўтара оладиган даражада эмас, Беллингем эса кўпроқ ҳужумни якунловчи футболчи сифатида кўринмоқда.

“Реал”нинг асосий нишони “ПСЖ” яримҳимоячиси Витиня бўлиб қолмоқда, аммо ҳозирча бу трансфер жуда қийин амалга ошадиган битим сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » “Реал” Модрич кетгач ижодкор яримҳимоячи изламоқда