date

Араухо қайтиши чўзилиши мумкин: «Барселона» ишончи комил эмас

Араухо қайтиши чўзилиши мумкин: «Барселона» ишончи комил эмас

«Барселона» марказий ҳимоячиси Роналд Араухо руҳий ҳолати билан боғлиқ муаммолар сабаб вақтинча жамоа машғулотларини тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Уругвайлик футболчи Чемпионлар лигасида «Челси»га қарши учрашувдан кейин (0:3) ментал босимни оғир қабул қилгани айтилмоқда. Ўша баҳсда у қизил карточка олган, клуб эса Араухо тикланиши учун унга қисқа таътил берган.

Аввалроқ 26 ёшли ҳимоячи январ бошида сафга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди, бироқ вазият кутилганидан мураккаброқ. Sport нашри маълумотига кўра, «Барселона» Араухо белгиланган муддатда жамоа билан тўлиқ машғулотларга киришишига ҳозирча аниқ ишонмаяпти. Якуний қарорни футболчининг ўзи қабул қилади — клуб раҳбарияти унга босим ўтказишни истамаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Араухо қайтиши чўзилиши мумкин: «Барселона» ишончи комил эмас