
"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Витинья марказдаги шериги Жоау Невеш билан уйғунлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик икки хавбек ўтган мавсумда парижликларнинг ўйинини юқори даражада олиб чиқиб, клуб тарихида илк бор Чемпионлар лигасини қўлга киритишга катта ҳисса қўшди.
"Агар фаолиятимиз якунида мен ва Жоау Хави ҳамда Иньеста қаторида тилга олинсак, бу ажойиб бўлади. Иккаламиз ҳам тўпни назорат қилишни ёқтирамиз, ижодкорона ҳаракат қилишга интиламиз — болаликдагидек футбол ўйнаймиз. Бу футболнинг ўрнини босиб бўлмайдиган жиҳати, одамларни ўйинга ошно қиладиган нарса", — дея Витиньянинг сўзларини испан ОАВ келтирди.
25 ёшли футболчи 2022 йилда "Порту"дан "ПСЖ" сафига келиб қўшилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.