Кроос «Реал»да Винисиус билан алоқалари қандай бўлганини айтди

Кроос «Реал»да Винисиус билан алоқалари қандай бўлганини айтди

Мюнхеннинг «Бавария»си ва Мадриднинг «Реал»и сафида тўп сурган Тони Кроос «қироллик клуби»да бразилиялик футболчилар билан муносабатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Немис ярим ҳимоячининг сўзларига кўра, у болалигидан бразилия футболини ёқтиради ва Мадридда Винисиус, Милитао ҳамда Каземиро билан тезда тил топишган. Кроос айниқса майдонда Винисиус билан ўзаро уйғунлик кучли бўлганини таъкидлади: ҳужумчи унинг узатмаларидан унумли фойдаланган, Кроос эса Винисиуснинг кескин югуришлари ва очилишларидан максимал даражада фойдаланиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Кроос «Реал» шарафини 2014 йилдан 2024 йилгача ҳимоя қилган. У «қаймоқранглилар» сафида UEFA Чемпионлар лигасида беш бор ғолиб чиққан.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар