date

Маркинйос Франция фуқаролигини олишни истамоқда

Маркинйос Франция фуқаролигини олишни истамоқда

ПСЖ сафида узоқ йиллардан бери тўп суриб келаётган бразилиялик ҳимоячи Маркинйос Франция фуқаролигини расмийлаштириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг айтишича, бу борадаги ишлар аллақачон бошланган. У шу йўл билан Франция унга қанча нарса берганини кўрсатмоқчи. “13 йилдан бери шу ерда яшайман, фарзандларим Парижда туғилган. Келажакда ҳам шу ерда қолиб яшаш ҳақида ўйлаяпман”, — дея Маркинйоснинг сўзларини келтиради L’Equipe.

31 ёшли ҳимоячи Париж клуби билан шартнома бўйича 2028 йилнинг ўрталаригача боғланган. Унинг бозор баҳоси 30 миллион еврога тенг деб баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Маркинйос Франция фуқаролигини олишни истамоқда