date

Кроос фаолиятидаги энг яхши клубни аниқ айтди

Кроос фаолиятидаги энг яхши клубни аниқ айтди

Германиялик собиқ ярим ҳимоячи Тони Кроос фаолияти давомида ўйнаган энг зўр клуб борасидаги саволга иккилланмасдан жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кроос профессионал йўлини Мюнхеннинг «Бавария»сида бошлаган: у асосий жамоада 2007–2014 йилларда тўп сурди. Шундан сўнг у Мадриднинг «Реал» клубига кўчиб ўтди ва Испания пойтахтида ўн йил давомида ҳаракат қилди. Кейин эса футболчилик фаолиятини якунлади.

«Мен ўйнаган энг яхши клубми? Бу жуда осон савол. Ўн йил давомида дунёдаги энг улкан клуб сафида майдонга тушганим — омад. «Реал» бир катта оила эди, ўша йиллар ниҳоятда самарали ўтди. Шубҳасиз, фаолиятимдаги энг яхши давр», — дея Крооснинг сўзларини Madrid Xtra келтирди.

«Қироллик клуби» таркибида немис футболчиси Чемпионлар лигасида олти марта ғолиб чиқди, Испания чемпионатида эса тўрт бор чемпионликни қўлга киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кроос фаолиятидаги энг яхши клубни аниқ айтди