Тони Кроос Бавария раҳбариятига Конрад Лаимер масаласида маслаҳат берди

1 дақиқа ўқиш252
Тони Кроос Бавария раҳбариятига Конрад Лаимер масаласида маслаҳат берди

Бавария яримҳимоячиси Конрад Лаимернинг шартномасини узайтириш жараёни кутилганидан кўра мураккаброқ кечмоқда. Дастлаб шунчаки расмиятчилик деб қаралган бу музокаралар ҳозирда томонларнинг маош борасидаги келишмовчиликлари туфайли тўхтаб қолди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Реал Мадрид афсонаси Тони Кроос ўзининг "Эинфач мал Луппен" подкастида собиқ жамоасига мурожаат қилиб, муҳим ўйинчиларни қадрсизлантирмаслик кераклигини таъкидлади. Крооснинг фикрича, ҳар мавсумда 40 та гол урмаса ҳам, жамоа учун қора меҳнатни бажарадиган футболчиларга муносиб маош тўлаш шарт.

Скй хабарига кўра, австриялик футболчи ҳозирги 10 миллион евролик маошини 15 миллион еврога етказмоқчи. Бироқ Бавария раҳбарияти, хусусан Ули Хёнес, футболчининг талабларини танқид остига олди. Клуб президенти Лаимернинг меҳнатини юқори баҳоласа-да, уни Марадона билан солиштириб бўлмаслигини ва клуб молиявий сиёсатни қатъий тутишини билдирди.

Бавария Жошуа Киммич, Жамал Мусиала ва Алпҳонсо Давиес каби юлдузлар билан қимматбаҳо шартномалар имзолаганидан сўнг, эндиликда ҳар қандай молиявий талабга кўнавермасликни мақсад қилган. Ҳозирда клуб спорт директори Макс Эберл ва Кристоф Фройнд музокараларни давом эттирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?