
Каталониянинг «Барселона» клубида тўп сураётган немис дарвозабони Марк-Андре тер Штеген яқин орада жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, голкипернинг кейинги манзили Испаниянинг бошқа жамоаси — «Жирона» бўлиши эҳтимоли бор. Клуб «кўк-анорранглилар» сафида асосий таркибдаги ўрнини йўқотган дарвозабонни қўлга киритишга жиддий киришган. Томонлар келишувни январ трансфер ойнасида расмийлаштириши мумкин.
33 ёшли тер Штеген «Барселона» сафида 2014 йил ёзидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаргача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 7 миллион евро га баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.