date

Черчесов 2025 йил якунида тўртта футболчини алоҳида тилга олди

Черчесов 2025 йил якунида тўртта футболчини алоҳида тилга олди

Машҳур мураббий Станислав Черчесов 2025 йил якунларига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси ким, деган саволга жавоб берди. Унинг фикрича, бу совринга энг муносиб номзод — Усмон Дембеле. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Черчесов шунингдек, Дембеледан ташқари яна уч нафар "ПСЖ" ярим ҳимоячисини алоҳида эътироф этди: Витинья, Невеш ва Фабиан Руис. Мураббий таъкидлаганидек, айнан шу учлик жамоанинг "юраги" бўлиб, катта ғалабалар учун пойдевор яратди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Усмон Дембеле "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Француз футболчи FIFA талқинига кўра ҳам, Globe Soccer Awards мукофотида ҳам йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.

Ўтаётган мавсумда Луис Энрике бошқарувидаги "ПСЖ" олти совринни ютди. Париж клубида россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ҳам тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Черчесов 2025 йил якунида тўртта футболчини алоҳида тилга олди