date

«Манчестер Сити» Рейндерснинг келажаги бўйича қарор қилди

«Манчестер Сити» Рейндерснинг келажаги бўйича қарор қилди

Ярим ҳимоячи Тиджани Рейндерс яқин вақт ичида «Манчестер Сити»ни тарк этмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sky Sports хабарига кўра, «шаҳарликлар» футболчига янги шартнома таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Шунга қарамай, манчестерликлар трансфер бозорига ҳам чиқиб, нидерландиялик футболчига узоқ муддатли ўринбосар топишни режалаштирмоқда.

Рейндерс бу ёз «Милан»дан «Манчестер Сити»га 55 миллион евро эвазига ўтганди ва 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган битимни имзолаган. Жорий мавсумда у «шаҳарликлар» сафида 27 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. Transfermarkt порталида нидерландиялик ярим ҳимоячининг нархи 65 миллион евроқа баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» Рейндерснинг келажаги бўйича қарор қилди