date

Барбоза РПЛ клублари Еврокубокларга тез орада қайтади дейди

Барбоза РПЛ клублари Еврокубокларга тез орада қайтади дейди

Машҳур футбол агенти Паулу Барбоза россиялик клубларнинг расмий халқаро турнирларга қайташи бўйича фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, РПЛ жамоаларининг Еврокубокларга қайташи узоқ эмас ва бу албатта яқин вақт ичида содир бўлади. Барбоза аниқ муддатни айтиш қийинлигини таъкидлади, бироқ келаётган йил воқеаларга бой бўлишини кутмоқда. Агент қайтиш қайси масалаларга боғлиқлигини ҳамма тушуниб туришини қўшимча қилди.

Шунингдек, Барбоза россиялик клубларнинг қайтиши Европа футболи учун ҳам ижобий таъсир кўрсатишини алоҳида қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА ва ФИФА томонидан Россия футбол иттифоқига (РФИ) нисбатан қўлланган чекловлар қарийб тўрт йилдан бери амалда. Яқинда РФИ раҳбари Александр Дюков санкциялар 2026 йилда бекор қилинишидан умид билдирган эди.

Россия терма жамоаси эса сўнгги бор расмий учрашувни 2021 йил ноябр ойида ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барбоза РПЛ клублари Еврокубокларга тез орада қайтади дейди