
Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Даниел Карвахал 8 январ куни бўладиган Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетико»га қарши ўйинда қатнашиш имкониятига эга. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Athletic журналисти Гильермо Рай хабарига кўра, 33 ёшли футболчи ҳозирча индивидуал дастур асосида машғулотларни давом эттирмоқда. У тиззасидан олган жароҳатини тиклаяпти ва Суперкубок учрашувига тайёр бўлиш учун бор кучини сарфламоқда.
Шунингдек, жароҳатланган ҳимоячилар Эдер Милитао ҳамда Трент Александр-Арнолднинг сафга қайтиш муддати ҳануз номаълумлигича қолмоқда.
Карвахал 2013 йилдан бери «Реал» сафида ўйнаб келади. Унинг «қироллик клуби» билан шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи мадридликлар таркибида 9 та ўйин ўтказган, аммо ҳали гол ёки ассист билан ажралиб турмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.