
Париж Сен-Жермен яримҳимоячиси Фабиан Руис билан шартномани узайтириш масаласини кун тартибига олиб чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
29 ёшли футболчининг амалдаги келишуви яна бир ярим йилдан сўнг якунланади. Бироқ журналист Орацио Аккомандо хабарига кўра, томонлар янги битим бўйича музокараларни бошлаб юборган.
Руис ПСЖ сафида 2022 йил ёзидан бери ўйнамоқда. Жорий мавсумда у Луис Энрике жамоасида барча мусобақаларда 19 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали футболчининг баҳосини 40 миллион евро деб кўрсатмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.