
Санкт-Петербургнинг «Зенит»и ва Лондоннинг «Арсенал»ида ўйнаган собиқ ҳужумчи Андрей Аршавин 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, ҳозирги форматда мундиал йўлланмалари кўпайгани учун Россия терма жамоаси халқаро майдонга қайтиши билан йирик турнирларга тезда чиқиб кетиши мумкин. Аршавин «Зенит»нинг YouTube каналида: «ЖЧ–2026га улгурмайди, аммо Евро–2028 бўлиши мумкин», деди.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси FIFA ва UEFA қарори билан 2022 йил февралидан бери халқаро мусобақалардан четлатилган, ушбу тақиқ ҳануз амалда.
Навбатдаги Жаҳон чемпионати 2026 йил ёзида Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Турнирни АҚШ, Мексика ва Канада биргаликда қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.