date

Серхио Рамос Европага қайтиш учун «Нисса» билан гаплашмоқда

Серхио Рамос Европага қайтиш учун «Нисса» билан гаплашмоқда

Мадриднинг «Реал»и ва «ПСЖ»даги фаолияти билан танилган Серхио Рамос яна Франция чемпионатида кўриниш бериши мумкин. Бу ҳақда Actu Foot нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, 39 ёшли ҳимоячини «Нисса» сафига қўшиб олиш ниятида. Клуб вакиллари Рамоснинг агентлари билан музокараларни бошлаб юборган, футболчининг ўзи ҳам Европа футболига қайтишга ижобий қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, марказий ҳимоячининг сўнгги жамоаси Мексиканинг «Монтеррей» клуби бўлган.

Лига 1да 16 турдан сўнг «Нисса» 17 очко жамғарган ва турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Серхио Рамос Европага қайтиш учун «Нисса» билан гаплашмоқда