date

Карпин Россия терма жамоасининг асосий ядроси 20 футболчидан иборат деди

Карпин Россия терма жамоасининг асосий ядроси 20 футболчидан иборат деди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин миллий жамоада барқарор “костяк” йўқ, деган фикрларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, ҳозирча терма жамоага 30–40 нафар футболчи номзод сифатида кўрилмоқда. Шу билан бирга, у идеал ҳолатда эътибор марказида бўладиган рўйхат 60 футболчигача кенг бўлишини хоҳлашини таъкидлади.

“Номзодлар бир масала, йил давомида соғлом бўлиб, ҳар бир йиғинга чақириладиган футболчилар сони бошқа масала. Қараб кўрсангиз, 20 нафар футболчидан иборат асосий ядрони кўрасиз”, — дея Карпиннинг сўзларини келтиради “Match TV”.

Карпин асосий гуруҳга вақти-вақти билан янги футболчилар ҳам қўшилиб туришини айтди: масалан, кимдир жароҳат олса, таркибда ўзгаришлар бўлади. Унинг фикрича, мавжуд шароитда имкони қадар кўпроқ ўйинчини синаб кўриш керак, ўртоқлик учрашувларида эса 12–13 футболчи билан чекланиб қолмаслик лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карпин Россия терма жамоасининг асосий ядроси 20 футболчидан иборат деди