
Англия Премьер-лигасининг 19-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Вулверхэмптон»ни қабул қилади. Учрашув олдидан Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко ўз тахминини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эксперт фикрича, «Манчестер Юнайтед» бу баҳсда очко бой бермайди: уй стадионидаги ўйин, мухлислар қўллаб-қувватлаши ва сафардги ғалабадан кейинги яхши кайфият жамоага қўшимча куч беради. Павлюченко мезбонларнинг кутилмаган сюрпризларсиз ишончли ғалабасини кутмоқда.
«Қизил иблислар» ва «бўрилар» ўртасидаги ўйин бугун, 30 декабрь куни «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 01:15 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Баҳс арафасида «МЮ» турнир жадвалида 6-ўринда, меҳмонлар эса сўнгги поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.