date

«Тоттенҳэм» Бреннан Жонсонни «Кристал Пэлас»га сотишга келишди

«Тоттенҳэм» Бреннан Жонсонни «Кристал Пэлас»га сотишга келишди

Ҳужумчи Бреннан Жонсон яқин вақт ичида клубини ўзгартириши мумкин. The Athletic хабарига кўра, «Кристал Пэлас» футболчини «Тоттенҳэм»дан сотиб олиш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Томонлар трансфер нархини тахминан 40 миллион евро атрофида белгилаган.

Шу билан бирга, 24 ёшли Жонсоннинг ўзи ҳали келажаги борасида якуний қарорга келмаган. Футболчига бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда, «Кристал Пэлас» эса вариантлардан бири холос.

2025/2026 йилги мавсумда Жонсон 21 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та голли узатма муаллифи бўлган.

Transfermarkt портали Жонсоннинг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм» Бреннан Жонсонни «Кристал Пэлас»га сотишга келишди