date

«Барселона» Нико Уильямс трансферидан бутунлай воз кечди

«Барселона» Нико Уильямс трансферидан бутунлай воз кечди

«Барселона» «Атлетик» (Бильбао) ҳужумчиси Нико Уильямсни қўлга киритиш бўйича ҳеч қандай қадам ташламаслигини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

El Nacional хабарига кўра, 23 ёшли футболчи ўтган ёзда каталонияликлар таклифини рад этганидан кейин энди «Барселона»га ўтишга қизиқиш билдирган бўлса-да, клуб Уильямс бўйича трансфер вариантини узил-кесил ёпган. Манбада айтилишича, «кўк-анорранглилар» футболчининг жисмоний ҳолати билан боғлиқ саволлар борлигини ҳам қайд этган: унинг жорий мавсумдаги кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан анча пасайган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Барселона» Уильямсни таркибга қўшиб олишни хоҳлаган, бироқ футболчи Бильбао клуби билан 2035 йил 30 июнгача мўлжалланган янги шартномани имзолаб, таклифни рад этганди. Бу мавсум у 18 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урди ва 3 ассист қайд этди. Transfermarkt портали Уильямснинг бозор нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Нико Уильямс трансферидан бутунлай воз кечди