
Италиялик таниқли инсайдер Фабрисио Романо таъкидлашича, “Милан”нинг Кристофер Нкунку билан хайрлашиш эҳтимоли ҳануз юқори. Ҳужумчи ўтган дам олиш кунлари клуб сафида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса-да, бу ҳолат унинг келажаги масаласига якуний нуқта қўймайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Романонинг айтишича, Нкунку А Серияда илк голларини урди, бироқ трансфер мавзуси яқин ҳафталарда ҳам очиқ қолади. Инсайдер “Фенербаҳче” футболчига жиддий қизиқаётганини ва бу борада “Милан” раҳбарияти билан алоқада эканини тасдиқлади.
Миш-мишларга кўра, турк грандлари — “Галатасарой” ва “Фенербаҳче” Нкункуни ўз сафига қўшиб олиш учун курашни кучайтирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.