
"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Арсен Захаряннинг агенти Геннадий Голубин футболчи соғлиғи борасидаги тарқалган хабарларга муносабат билдирди ва ҳаммаси жойида эканини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ россиялик футболчи гўёки грипп сабаб жамоанинг очиқ машғулотини ўтказиб юборгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бироқ агент бу хабарларни инкор этди: унинг таъкидлашича, Захарян машғулотда қатнашган, фақат бироз кечроқ келган.
"Арсенда ҳаммаси яхши, ҳеч қандай касаллик йўқ. Машғулотда бўлган, шунчаки сал кейинроқ", — дея агент сўзларини "Матч ТВ" келтиради.
Жорий мавсумда Захарян 14 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.