
Мадриднинг «Реал» клубида бош мураббий Хаби Алонсо «Кастилья»нинг иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сесар Паласиосга кўпроқ ишонч билдириш керак, деган фикр кучаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 ёшли футболчи ҳозирча биринчи жамоа машғулотларига ҳам чақирилмаган, учрашувлар ҳақида эса гап ҳам йўқ. Diario AS хабарига кўра, клуб ичида «Кастилья»нинг энг яхши тўпурари нега эътибордан четда қолаётгани борасида саволлар пайдо бўлган. Паласиосга Ла Лига ва Бундеслигадан қизиқиш борлиги қайд этилмоқда. «Реал»дагилар эса қанотда, ҳужум ортида ва марказий ҳужумчи сифатида ўйнай оладиган универсал ёш футболчи асосий таркибга фойда келтириши мумкинлигига ишонади.
Сесар Паласиос жорий мавсумда «Кастилья» сафида 15 ўйинда 6 та гол уриб, 2 та голли узатма муаллифи бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.