date

«Милан» «Барселона» кўзлаган ҳимоячини қўлга киритмоқда

«Милан» «Барселона» кўзлаган ҳимоячини қўлга киритмоқда

«Сантос»нинг чап қанот ҳимоячиси Жоао Соуза фаолиятини «Милан»да давом эттиришга жуда яқин. 19 ёшли футболчига «Барселона» ҳам қизиқиш билдирганди, бироқ бразилиялик иқтидор эгаси, кўринишидан, Италияга йўл олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Diario AS хабарига кўра, «кўк-анорранглилар»нинг бу трансфер бўйича имкониятлари кескин пасайган — «Милан» шартнома тафсилотлари юзасидан тўлиқ келишувга яқин турибди.

Transfermarkt мутахассислари Соузанинг нархини 5 млн еврога баҳоламоқда. Ёш ҳимоячи «Сантос»нинг асосий жамоаси сафида барча турнирларда 38 ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» «Барселона» кўзлаган ҳимоячини қўлга киритмоқда