date

Ламин Ямал «Эспаньол»га қарши ўйинга тайёр бўлиб турибди

Ламин Ямал «Эспаньол»га қарши ўйинга тайёр бўлиб турибди

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал кеча ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб жамоа машғulotини ўтказиб юборганди. Diario Sport хабарига кўра, 2 январ куни қанот футболчиси анча ўзига келган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, 18 ёшли футболчи бугун жамоа билан тўлиқ ҳажмдаги тренингда қатнашди ва эртанги «Эспаньол»га қарши баҳсда майдонга тушишга тайёр.

Жорий мавсумда Испания терма жамоаси форварди каталонлар сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 11 та голли узатма қайд этди.

«Эспаньол» — «Барселона» учрашуви 3 январ куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал «Эспаньол»га қарши ўйинга тайёр бўлиб турибди