
«Милан»нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло жамоанинг ҳозирги устози Массимилиано Аллегри А Серияда аутсайдер ва ўртамийона рақибларга қарши ўйинларда кўп учраётган муҳим муаммони бартараф эта олишига ишонмоқда. Гап, айнан шундай учрашувларда консентрация пасайиб, жамоа мунтазам очко йўқотаётгани ҳақида бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Капеллонинг таъкидлашича, мавсумнинг биринчи қисмида «Милан» ўртамийона жамоаларга қарши баҳсларда айрим вазиятларда эътибор етишмаслиги сабаб қийинчиликларга дуч келган. У Аллегри бу нуқсонни тўғрилаб, жамоа ўйинини тизимлаштиришини кутмоқда, деб ёзади pianetamilan.it.
Айни пайтда «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.