
«Зенит»нинг собиқ ҳужумчиси Алексей Гаслин ҳозирги пайтда «Барселона» ўйини Мадриднинг «Реал» жамоасидан кўра ишончлироқ кўринаётганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис фикрича, «қаймоқранглилар» устунлигини асосан ўзаро учрашувда намойиш эта олган, бироқ узоқ масофада каталонияликлар барқарорроқ натижа қайд этяпти.
Гаслин «Барселона» деярли очко йўқотаётгани, «Реал» эса «Райо Вальекано»га қарши ўйиндагидек хатоларга йўл қўяётганини айтди. «Ўзаро ўйинда мадридликлар афзалроқ кўринганди, аммо ҳозир «Барселона» яхшироқ», — дея унинг сўзларини «Match TV» келтиради.
Ла Лигада 18 турдан сўнг «Барселона» 46 очко билан турнир жадвалида пешқадам. «Реал» эса 4 очко ортда қолиб, учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.