date

«Реал Мадрид» жароҳатлар кўпайишига сабаб изламоқда

«Реал Мадрид» жароҳатлар кўпайишига сабаб изламоқда

Мадриднинг «Реал» клубида футболчиларнинг тинимсиз жароҳат олиши жиддий ташвиш уйғотмоқда. Мавсум бошидан буён жамоада 23 та жароҳат ҳолати қайд этилди ва клуб буни одатий кўрсаткич деб ҳисобламаяпти. Diario AS хабарига кўра, «Реал» ҳозирда шикастланишлар нега тез-тез такрорланаётганини аниқлаш устида ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб эҳтимолий омиллардан бири сифатида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кўрмоқда: турнир ёзда ўтгани сабабли, сўнгги босқичларгача етиб борган жамоалар мавсумолди тайёргарлигини қисқартиришга мажбур бўлган. Худди шундай муаммолар КЎЖЧ-2025да қатнашган «Челси», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ»да ҳам кузатилаётгани таъкидланмоқда.

Якшанба куни Хаби Алонсо бошқарувидаги «Реал» Ла Лиганинг 19-тури доирасида ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал Мадрид» жароҳатлар кўпайишига сабаб изламоқда