date

«Ювентус» Кефрен Тюрам билан янги шартнома муҳокамасини бошлайди

«Ювентус» Кефрен Тюрам билан янги шартнома муҳокамасини бошлайди

Туринлик «Ювентус» ярим ҳимоячи Кефрен Тюрам билан шартномани узайтириш масаласини кун тартибига олиб чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

24 ёшли футболчининг амалдаги келишуви 2029 йилгача мўлжалланган бўлса-да, клуб раҳбарияти франсуз футболчининг ўйинидан мамнун ва у билан янги битим тузишни истамоқда. Журналист Николо Скира хабарига кўра, музокаралар яқин ҳафталарда ўтказилади.

Манбага кўра, Тюрамга шартномани 2030 йилгача узайтириш ва маошини ошириш таклиф қилинади.

Кефрен Тюрам «Ювентус»га 2024 йил ёзида «Нисса»дан келиб қўшилган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда «бьянконери» сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Кефрен Тюрам билан янги шартнома муҳокамасини бошлайди