date

Салоҳ «Реал»га таклиф этилди, мадридликлар рад жавобини берди

Салоҳ «Реал»га таклиф этилди, мадридликлар рад жавобини берди

Килиан Мбаппенинг жароҳат олиши ва у бир неча ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкинлиги фонида агентлар «Реал Мадрид»га Муҳаммад Салоҳ номзодини таклиф қилди. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, «қироллик клуби»га 33 ёшли мисрлик вингерни 12 миллион евро эвазига ижарага олиш варианти илгари сурилган. Бироқ мадридликлар мазкур шартларни жуда қиммат, деб баҳолаб, таклифни қабул қилмаган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 20 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Салоҳ «Реал»га таклиф этилди, мадридликлар рад жавобини берди