«Борнмут» 37 ёшли дарвозабон Фрейзер Фостер билан шартнома тузди

«Борнмут» 37 ёшли дарвозабон Фрейзер Фостер билан шартнома имзолаганини расман маълум қилди. Келишув 2025/2026 йилги мавсум якунигача амал қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Янги жамоасида Фостер 17-рақамли футболкада ҳаракат қилади. У айнан бир йил клубсиз қолган эди: дарвозабон 2025 йил январида Лондоннинг «Тоттенҳем» клубидан кетганди.
Фостер фаолияти давомида «Саутгемптон», «Ньюкасл» ва «Норвич» сафида ҳам тўп сурган. Умумий ҳисобда у 155 ўйинда майдонга тушиб, 204 та гол ўтказиб юборган.
АПЛда 19 турдан сўнг «Борнмут» 23 очко билан турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. Кейинги учрашувда жамоа Лондондаги «Арсенал»га қарши майдонга чиқади.
Ўйин 3 январ куни 22:30 да (Тошкент вақти билан) бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг