date

«Атлетико» Распадорига «Рома» билан келишув борлигини билдирди

«Атлетико» Распадорига «Рома» билан келишув борлигини билдирди

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчи Жакомо Распадорини унинг эҳтимолий трансфери бўйича «Рома» билан келишувга эришилганидан хабардор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Томонлар ижарага бериш ва кейинчалик мажбурий сотиб олиш банди билан битим тузишга келишиб олди. Бироқ футболчи ҳали якуний қарорни қабул қилгани йўқ ва ўйлаб кўриш учун вақт сўради.

Журналист Жанлука Ди Марсио хабарига кўра, Распадори вазиятни «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне билан шахсан муҳокама қилишни истамоқда.

Ди Марсио маълумотига кўра, «Атлетико»нинг «Реал Соседад»га қарши учрашувидан олдин бу борада қарор чиқиши кутилмайди.

2025/2026 йилги мавсумда Распадори 14 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Атлетико» Распадорига «Рома» билан келишув борлигини билдирди