date

Гасилинга кўра, «Милан» очко йўқотишдан қийналаяпти

Гасилинга кўра, «Милан» очко йўқотишдан қийналаяпти

А Серияда «Милан» бевосита рақибларга қарши учрашувларда ишончли кўринади, бироқ ўзидан кучсизроқ жамоаларга қарши баҳсларда кутилмаганда очко бой бераётгани сезилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу фикрни «Зенит»нинг собиқ ҳужумчиси Алексей Гасилин билдириб ўтди. Унинг таъкидлашича, бундай манзара Массимилиано Аллегри бошқарувидаги жамоаларга хос услубни эслатади.

Гасилинга кўра, «Милан» охирги учрашувда ғалабани ушлаб қолди, ундан аввал эса «Парма» ва «Пиза» билан дуранг ўйнаган. «Бу мавсумда улар рақобатчиларга қарши яхши ўйнаяпти, лекин ўзидан пастроқ жамоаларга қарши баҳсларнинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юборишмоқда», деди у «Матч ТВ» эфирида.

Собиқ футболчи айни ҳолат Аллегри давридаги «Ювентус»да ҳам кўп бор кузатилганини қўшимча қилди.

«Кальяри» устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг «Милан» А Серия турнир жадвалида вақтинча пешқадамликни қўлга олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гасилинга кўра, «Милан» очко йўқотишдан қийналаяпти