date

Никитин: Мбаппе бор «Реал» ва у йўқ жамоа фарқ қилади

Никитин: Мбаппе бор «Реал» ва у йўқ жамоа фарқ қилади

«Ротор»нинг собиқ футболчиси Алексей Никитин жароҳат сабаб бир неча ҳафтага сафдан чиққан Килиан Мбаппе йўқлиги «Реал» ўйинига қанчалик таъсир қилишини муҳокама қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг таъкидлашича, Мбаппе ҳозир жуда юқори спорт формасида ва ундан кутилган етакчилик масъулиятини тўлиқ оқлаяпти. Никитин фикрича, бу ҳолат Винисиусни ҳам тўхтаб қолмасликка ундаяпти ва бразилиялик футболчи энди аввалгидек ранжиган йигитдек кўринмаяпти.

Жорий мавсумда 27 ёшли Мбаппе барча турнирларда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

4 январ куни «Реал» Ла Лиганинг 18-тури доирасида «Бетис»ни қабул қилади. Учрашув 20:15 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Никитин: Мбаппе бор «Реал» ва у йўқ жамоа фарқ қилади