
"Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес каталонияликлар Чемпионлар лигасида "ПСЖ"дан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганига жиддий қарамаслигини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" сафарда "ПСЖ"дан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган.
"Албатта мен бироз хафа бўлдим, бунақасини кутмагандим. "ПСЖ"га қарши кечган ўйин натижаси мени жуда ҳайрон қолдирди.
Аммо шуни ҳам айтиш лозим, "ПСЖ" бемисл даражада яхши ўйин намойиш қилди. Бу шубҳасиз уларнинг тарихидаги энг яхши ўйин бўлди.
Нима бўлган тақдирда ҳам бунга жиддий қарамаслик лозим, ахир бу футбол. Баъзан рақиб сендан кўра яхшироқ ўйнайди", - дейди Хави. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар