date

«Реал» Родриго учун 100 миллион евро нарх белгилади

«Реал» Родриго учун 100 миллион евро нарх белгилади

Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик ҳужумчи Родриго бўйича эҳтимолий трансфер сценарийсига оид янги тафсилотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Экрем Конур хабарига кўра, «қироллик клуби» Родриго билан хайрлашишни фақат 100 миллион евро атрофида таклиф тушган тақдирда кўриб чиқади. Акс ҳолда футболчи жамоада қолади.

Манбага кўра, ҳозирча Родриго трансферини молиявий жиҳатдан кўтара оладиган ягона клуб — Франциянинг «ПСЖ» жамоаси. Шунга қарамай, бразилиялик футболчига «Арсенал», «Челси», «Ливерпул» ва «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда 24 ёшли Родриго барча мусобақаларда 21 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли пас берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Родриго учун 100 миллион евро нарх белгилади