date

Погоноли Минаминонинг жароҳати ҳақида узоқ тикланиш кераклигини айтди

Погоноли Минаминонинг жароҳати ҳақида узоқ тикланиш кераклигини айтди

«Монако» бош мураббийи Себастьен Погоноли Такуми Минаминонинг жароҳати юзасидан фикр билдирди. Япония ярим ҳимоячиси Франция кубогида «Осер»га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олиб, узоқ муддат реабилитациядан ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Погонолининг айтишича, у футболчи билан телефон орқали гаплашган. Мураббий Минаминонинг имкони қадар тезроқ сафга қайтишидан умидвор эканини таъкидлади, бироқ мавсум охирида бўладиган жаҳон чемпионати олдидан унга таркибга кириш осон бўлмаслигини ҳам қўшимча қилди.

«Таки»ни ҳақиқий профессионал деб атаган Погоноли, футболчи тикланишни тезлаштириш учун бор кучини ишга солишини, клуб эса уни қайтишга тайёр ҳолда кутиб олиб, реабилитация жараёнида тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди. Мураббий Минамино жамоада ҳамма яхши кўрадиган ўйинчи эканини ҳам эслатиб ўтди.

Минамино 2022 йилдан буён «Монако» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Погоноли Минаминонинг жароҳати ҳақида узоқ тикланиш кераклигини айтди