date

Деклан Райс «Сити» ва «Челси» ўйинини кўрадими

Деклан Райс «Сити» ва «Челси» ўйинини кўрадими

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс чемпионлик пойгасидаги асосий рақиблардан бири — «Манчестер Сити»нинг навбатдаги учрашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шанба куни «канонирлар» «Борнмут»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, «шаҳарликлар»дан устунликни етти очкогача оширди. Якшанба куни Хосеп Гвардиола жамоаси ўз майдонида «Челси»ни қабул қилади.

Райс Sky Sports билан суҳбатда «Сити»нинг «Сандерленд»га қарши ўйинини томоша қилмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар эртага вақти бўлса, «Манчестер Сити» — «Челси» баҳсини кўриши мумкин. Шунингдек, у ҳозир бутун эътиборини «Арсенал»га қаратганини, олдинда ҳали жуда кўп ўйин борлиги сабаб тикланиш ва куч йиғиш муҳимлигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Райс шанба кунги баҳсда дубл қайд этганди.

«Манчестер Сити» — «Челси» учрашуви 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Деклан Райс «Сити» ва «Челси» ўйинини кўрадими