date

Бремйер «Ювентус» бундай рақибларни уйда енгиши шарт

Бремйер «Ювентус» бундай рақибларни уйда енгиши шарт

Туриннинг «Ювентус» клуби А Сериянинг 18-турида ўз майдонида «Лечче»ни енга олмади ва муҳим икки очкони бой берди. Учрашувдан кейин натижадан норози бўлганлар қаторида жамоа ҳимоячиси Глейсон Бремйер ҳам бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бремйернинг айтишича, «Ювентус» баъзан айнан шундай хавфсиз кўринган вазиятларда очко йўқотиб қўяди. У бундай ўйинларда тезроқ гол уриб, кейин учрашувни назорат қилиш зарурлигини таъкидлади. Ҳимоячи ҳисобни тенглаштириш учун вақт етарли бўлганини, бироқ ғалабага эришишнинг иложи бўлмаганини ҳам қўшимча қилди.

«Лечче»га ҳурмат бажо келтирган ҳолда, Бремйер «барибир биз “Ювентус”миз, устига-устак ўз уйимизда ўйнаяпмиз — бундай ўйинларда ютиш керак», деган фикрни илгари сурди.

Кейинги турда «Ювентус» «Сассуоло»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бремйер «Ювентус» бундай рақибларни уйда енгиши шарт