date

Нони Мадуэке «Арсенал»даги ўйинини қандай баҳолади

Нони Мадуэке «Арсенал»даги ўйинини қандай баҳолади

Лондоннинг «Арсенал» клуби қанот ҳужумчиси Нони Мадуэке майдондаги ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 ёшли футболчи шанба куни «канонирлар» сафида «Борнмут»га қарши баҳсда (3:2) 67-дақиқагча ҳаракат қилди ва жамоасига ғалабага эришишда ёрдам берди.

Мадуэкега кўра, у ҳануз ўзининг энг юқори даражасига чиққани йўқ: ёш футболчи сифатида ҳар куни ўрганишда давом этаётганини, асосий вазифа эса диққатни жамлаб, ўз устида ишлаш эканини таъкидлади. У «Арсенал» каби кучли жамоа таркибида бўлиш ёқимли эканини айтиб, клубдаги муҳитдан мамнунлигини ва жамоа шу руҳда давом этишига умид билдирди. Бу сўзларни журналист Коннор Ҳамм унинг интервьюсидан келтирди.

Нони Мадуэке ўтган ёзда «Челси»дан «Арсенал»га кўчиб ўтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нони Мадуэке «Арсенал»даги ўйинини қандай баҳолади