«Челси»да Мареска кетиши борасида фикрлар иккига бўлинди

«Челси» таркибида Энсо Маресканинг бош мураббийликдан бўшатилиши ҳамма футболчилар томонидан бирдек қабул қилинмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоанинг асосий қисми раҳбарият қарорини қўллаб-қувватлаяпти, бироқ айрим ўйинчилар янги мураббий масаласи ҳал бўлмагани фонида клубни беқарор давр кутиши мумкинлигидан хавотирда.
The Athletic хабарига кўра, ҳозирча жамoadagi муҳит умуман олганда соғлом, аммо ноаниқлик баъзи футболчиларни чўчитмоқда.
Мареска 1 январ куни «Челси» бош мураббийи лавозимини тарк этди ва АПЛ тарихида Янги йил куни ишдан олинган илк мураббий бўлди.
Унинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида «Страсбург»ни бошқараётган Лиам Розеньор кўрилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг