Хаби Алонсо Мбаппе ўрнига Родригони кўриб чиқмоқда

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Килиан Мбаппенинг йўқлигида ҳужум чизиғини қай тарзда кучайтириш мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маълумот учун, франсуз футболчи жароҳат сабаб яқин учрашувларни ўтказиб юборади. Алонсо бу вазиятда Родригони турли позицияларда янада эркинроқ қўллаш мумкинлигини таъкидлади.
«У биз учун бошқа футболчилар каби муҳим. Айниқса, Килиан йўқлигини ҳисобга олсак. Бизда бир нечта вариант бор ва Родриго мумкин бўлган ечимлардан бири», — дея Алонсо сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.
2025/2026 йилги мавсумда Родриго 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Вингернинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 60 миллион евроға баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!