"Манчестер Сити" ва "Челси" баҳси: тахмин қилинган бошланғич таркиблар

Англия Премьер-лигасининг 20-турида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” ва “Челси” жамоалари ўзаро куч синашади. Бу жонли беллашувга бир неча машҳур спорт нашрлари ўз тахминларини берди ва ҳар икки жамоанинг бошланғич таркибларини тақдим қилди.
“Sports Illustrated” нашрининг тахминига кўра, "Манчестер Сити"нинг бошланғич таркибида Доннарумма, Нунеш, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Родри, Рейндерс, Шерки, Силва, Фоден ва Холанд майдонга тушишлари кутилмоқда. Ушбу таркибда ҳужумчи Холанднинг яна гол уриши кутилмоқда.
“Челси” таркиби бўйича эса Санчез, Густо, Фофана, Чалоба, Кукурелья, Жеймс, Энцо, Эстевао, Палмер, Нето ва Педро майдонга тушиши кутилмоқда. Бу жамоа учун катта синов бўлади, чунки уларнинг ҳимоядаги хатоларидан манчестерликлар юқори самарадорлик билан фойдаланишга ҳаракат қилади.
“Sports Mole” нашрининг талқинига кўра, "Манчестер Сити"нинг таркиби ўзгармаган. “Челси”да эса Жеймснинг ҳаракатлари ва Гарначо муҳим рол ўйнаши кутилмоқда.
"Манчестер Сити": Доннарумма, Нунеш, Диаш, Гвардиол, ЎРайли, Родри, Рейндерс, Шерки, Силва, Фоден, Холанд.
"Челси": Санчез, Густо, Фофана, Чалоба, Ачемпонг, Жеймс, Энцо, Гарначо, Палмер, Нето, Педро.
“Rotowire” нашри ҳам ўз тахминларини эълон қилди ва Гвардиола ҳимояда ҳеч қандай ротацияни амалга оширмасликка қарор қилганини маълум қилди. Шунингдек, Ҳусанов жамоага ёрдам берса-да, уларга кўра захирада қолиши аниқ.
Бу беллашув Тошкент вақти билан 22:30да старт олади ва футбол мухлислари учун тарихий аҳамиятга эга бўлган ушбу ўйинда ҳар икки жамоа кучли рақобатни кўрсатишга интилишади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!